• формат pdf
  • размер 18.14 МБ
  • добавлен 30 мая 2016 г.
Ток касалликлари, зараркунандалари ва уларга қарши кураш
Тошкент: Ўзвинсаноат-Холдинг, 2013. — 32 бет.
Республикамиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқлари бўлган узумчиликни янада ривожлантириш, етиштирилаётган узум ҳосилини миқдори ва сифатини оширишнинг асосий шартларидан бири токларни зарарли организмлардан, жумладан касалликлардан ҳимоя қилишдир. Токларда бир неча ўнлаб замбуруғ, бактерия, вирус, фитоплазма ва нематодалар қўзғатадиган инфекцион касалликлар мавжуд бўлиб, улар ҳосилнинг кўп қисмини нобуд қилиши мумкин.
Ўзбекистон иқлими, хусусан қиш нисбатан илиқ, баҳор ва ёз боши сернам ва илиқ бўлиши касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар қишда ҳаётчанлигини сақлаш, ўсимликлар ўсув даврида эса касалликлар тарқалиши ва ривожланиши учун жуда қулай шароит яратади. Натижада баъзи касалликлар (ун шудринг, антракноз, қора чириш, илдиз бўғзи раки ва бошқалар) ҳосил бутунлай йўқотилишига олиб келади.