• формат pdf
  • размер 13,37 МБ
  • добавлен 14 апреля 2016 г.
Тошкенбоев А.Х., Мирзаев М.М., Жавакянц Ю.М., Раззоқов М.Ж. Боғ ва токзорлардан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштириш омиллари
Тошкент - 1998, 31 бет.
Мустақил республикамизда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини янада кўпайтириш, халқимиз фаровонлигини тобора ошира бориш борасида мамлакатимиз Президенти ва ҳукуматимиз муҳим тадбирлар, кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан, боғдорчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, боғлар, токзорлар ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, шу асосда мева-узум етиштиришни ва улардан тайёрланадиган маҳсулотларни кўпайтириш, халқимизнинг мева-узумга ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларга бўлган талабини йил бўйи янада тўлароқ қондиришга қаратишимиз лозим.
Соҳибкорларимиз зиммасига узум етиштиришни ва майиз тайёрлаш ҳажмини ошириш бўйича улкан вазифалар юкланган. Республикамизнинг қулай туроқ-иқлим шароити мева-узумдан юқори ҳосил олишга имкон беради. Мевачиликни-узумчиликни юқори поғонага кўтариш учун фан ютуқлари ва тавсия этилган технологияларни ўз вақтида ва юқори агротехник даражада амалга ошириш зарур. Бунинг учун республикамиздаги мева-узум етиштирувчи ҳар бир хўжаликда катта ва реал имкониятлар мавжуд. Улардан оқилона ва тўла фойдаланаётган хўжаликлар йилдан-йилга юқори ҳосил, сифатли маҳсулот етиштирмоқдалар, уларнинг молиявий аҳволи ҳам юқори даражада.