Словарь
  • формат pdf
  • размер 6,72 МБ
  • добавлен 25 октября 2016 г.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати
Университетлар ва педагогика институтлари студентлари учун қўлланма. — Тошкент: Ўқитувчи, 1984. — 214 бет.
Ҳозирги ўзбек тилидаги омолексемалар акс эттирилган бу луғатда 497 омоифода остига бирлашувчи 1160 дан ортиқ лексема тасвирланди. Дастлаб омолексемаларга тарихий-этимологик изоҳ берилиб, кейин маъноси таърифланди, русча эквиваленти кўрсатилгач, шу омонимдан ясалган лексемалар саналди, сўнгра бу омоним қатнашадиган бирикма, гап берилиб, охирида текстли мисол келтирилди.
Луғатга омофонлар, омографлар илова қилинди.
Луғат филология факультети студентларига, тил ва адабиёт ўқитувчиларига мўлжалланган. Бу луғат илмий ва бадиий ижод билан, публицистика билан шуғулланувчи зиёлилар учун ҳам фойдали қўлланма бўлади.