• формат pdf
  • размер 19,82 МБ
  • добавлен 13 июня 2016 г.
Мирзаев М.М., Джавакянц Ю.М., Молчанов В.Л. Ўзбекистонда ток етиштириш индустриал технологиясига оид тавсиялар
Тошкент: ЎзССР ҚХМ, 1984. — 39 бет.
Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим зонаси ўзига хос бўлиб, унда ток суғориладиган, шартли суғориладиган ва лалми ерларда ўстирилади, баъзи жойларда қишда ток кўмиб қўйилади, баъзи жойларда очиқ қолдирилади. Ток адирларда тоғ олди ва тоғлик зоналарда; бўз тупроқларда, шўрланган ҳамда шағал тупроқли ерларда, сизот сувлари ер бетига яқин бўлган ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда ва қумлоқларда ўстирилади.
Токдан мўл ҳосил етиштириш учун тавсия этилган индустриал технологияни ток ўстиришда кўп меҳнат талаб қилинадиган жараёнларда механизация ва фан ютуқларини ҳамда шу нав талаб этадиган агротехника тадбирларини юқори даражада ва ўз вақтида қўлланиш зарур.
Токзорлар барпо этиш хўжаликнинг ривожланиш перспектив планига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бу иш йиллар бўйича ток навига қараб белгиланган нисбатда олиб борилади.