• формат pdf
  • размер 6,43 МБ
  • добавлен 18 апреля 2016 г.
Мирзаев М.М., Караваев О.К., Ризаев Р.М. Ўзбекистонда узум қуритишга оид тавсиялар
Тошкент - 1986, 14 бет.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити узум қуритиш учун ниҳоятда қулай. Иссиқ ёзнинг давомийлиги, нисбий намликнинг паст бўлиши, аъло сифатли майиз ва хўраки узум навларининг етиштирилиши, халқнинг анъанавий тажрибалари, шунингдек фан ютуқлари қуёшли очиқ ҳавода ва сояда мева қуритиш усулларидан кенг фойдаланишга, кам маблағ сарфлаб юқори сифатли маҳсулот олишга имкон беради.
Қуритиш учун товар сифати юқори бўлган хом ашёни кескин кўпайтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бу вазифаларни муваффақиятли адо этиш учун ҳар бир хўжаликдаги токзорларда комплекс агротехника тадбирларини энг қулай муддатда тўлиқ ва юқори сифатли қилиб ўтказиш зарур. Қуритилган маҳсулот миқдорини кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш учун ҳосилни териб олишга икки ҳафта қолганда ток баргларини олиб ташланади, новдалари чеканка қилиниб суғориш тўхтатилади, чунки мева таркибида ортиқча намликнинг сақланиши қуритиш вақтини бир мунча кечиктиради.