Изучение зарубежной литературы
Литературоведение
  • формат pdf
  • размер 1,42 МБ
  • добавлен 11 февраля 2016 г.
Ибн Сино. Шеър санъати
Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — 33 бет.
Ибн Сино адабиётшуносликка оид «Шеър санъати» (Қоҳира, 1966) деган асар ҳам ёзган. Алломанинг бу асари унинг «Китоб аш-шифо»сининг бир қисми бӯлиб келган. Тӯрт қисмдан иборат бӯлган «Аш-шифо» мантиғининг тӯққизинчи бӯлаги мана шу «Шеър санъати»дан иборатдир. Бунда муаллифимизнинг адабиёт борасидаги қарашлари, муносабатларн битилган. Ибн Сино «Шеър санъати» асарнни саккиз бобга ажратади ва буларнинг ҳар бирини фасл деб атайди. Биринчи фаслни муаллиф шундай атайди: «Шеър ҳақида умумий тушунча, шеърий форма ҳамда юнон шеър навлари ҳақида». Бу фаслда олим умуман шеъириятга баҳо беради, унинг тузилиши, шаклларига тӯхтайди. Иккинчи фасл шеърда тема ва тақлид масаласига бағишланади. Учинчиси эса «Шеърнинг дастлаб пайдо бӯлиш кайфияти ва шеър турлари ҳақида» деб аталади. Тӯртинчиси «Байтлар ӯлчовининг мақсад — ғаразлар билан муносабати ва хусусан, трагедия ҳақида, трагедия бӯлимлари баёни» деб номланади. Бешинчиси «Шеър, хусусан, трагедия тузилиш тартиби, унда ишлатиладиган эпосга хос бӯлган образли гап бӯлаклари ҳақида» деб аталган. Олтинчи фасл бошидан охиригача трагедия қисмларига бағишланган.
Похожие разделы