Теория вероятностей и математическая статистика
Математика
  • формат doc
  • размер 686,09 КБ
  • добавлен 11 января 2017 г.
Гафуров М.У., Кенджаев Р.Х., Валиджанов Х. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
Курси бўйича Маъруза матнлари. — Тошкент: Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2007. — 121 б.
Муаллифлар томонидан қатор йиллар давомида Тошкент автомобиль-йўллар институтида бир семестр давомида ўқилаётган эҳтимоллар назарияси ва математик статистика курси маъруза матнларига асос қилиб олинган. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг асосий тушунча ва фактлари тўпламда даставвал чекли схемалар учун киритилади. Сўнгра даъво ва формулалар осонгина умумий ҳолга ўтказилади. Келтирилган назарий маълумотлар амалий аҳамиятга молик кўп сонли мисоллар билан шарҳланган.
Маърузалар тўпламида қуйидаги бўлимлар мавжуд: тасодифий ҳодисалар фазоси, тасодифий миқдорлар ва уларнинг сонли тавсифла-ри, лимит теоремалар, танланма фазо элементлари, нуқтавий ва ин-тервалли статистик баҳолаш, корреляциявий ва регрессиявий таҳлил элементлари, шунингдек статистик гипотезаларни текшириш.
Ушбу тўплам иқтисодий ва техник олий ўқув юртларининг иқтисодий мутахассислик талабаларига ҳамда амалий масалаларни ечишнинг эҳтимолий усулларини ўзлаштиришга қизиққан барча шахсларга мўлжалланган.